йил

узоққа-узоқларга югурамиз, биз қўрққан нарсалардан қочамиз. сен мени танишни хоҳламайсан, менда эса барча сатримда мавжудсан. беш йилдан кейин мендан орзум нималигини сўрасанг, "билмайман" деб жавоб бераман. дўстларга ёрдам бериш кайф бермай қўйди, лекин бу қўл чўзиш тўхтади дегани эмас. муҳими тўрттаси ўзининг инсонларини топишди. бу йилни ёлғиз якунлаяпмиз, топаманда ўша биру олтмишимни. шинам муҳитда қолиб кеттим, иш уй иш бўлиб ҳеч ким билан ҳам кўришгим келмай қолди, лекин бу нотўғри. нима учун ишлаётганим эсдан чиқди. мен деярли йигирма беш, умримни иккидан бирини яшаб қўйдим, бироқ эрталаб хонасини йиғиштирмайдиганлар бунча кўп яшашига ҳам ишонмайман. ўлимимиз гўзал бўлиши керак, ҳаётнинг охирги икки ҳафтасида фақат уйдан ишга бориб келган бўлгим йўқ, ўлим эса доим эртага келади. бошимдаги очиқ жойни кўриб чандиқ деб ўйлашади, мен эса шунчаки ёмон сартарошман. инсонларни тез севиб қоламан ва менга берилган энг улуғ неъмати кимлардан кўнглим қола олиши, бўлмаса кўп қийналардим. қайсидир тун соатга қарасам: уч, яна ўрганиб қоляпман деб контр номли ўйинни ўчириб ташладим. қачон охирги марта ўчиргандим айтайми? ўтган ҳафта. намоз ўқимайдиган инсонга нима маслаҳат берилади? намозни ўқиш. намоз ўқийдиган инсонгачи? намозни вақтида ўқиш. бувим бизникида бир ҳафта яшаб кеттилар, аям хурсанд. аям соғ, шунчаки қўлларини ўзидан ўзи қалтираётганини, бу кейинчалик бутун тана бўйсунмай қўйиши ҳам мумкинлигини айттилар. шунгача дунёни айланиб келсам дегандим, даданг доим ишда биласан. хўп дедим. кейинги йилни саёҳатда ўтказамиз шекилли минусга кириб кетсак ҳам. кейин лентамдан анчадан бери кўрмоқчи бўлган киноим расми чиқди, охирги марта уч ой олдин нимадир кўрганман деб буни кўришни бошладим. ҳамма тасодифлар сенга жуда вақтида содир бўлади билсанг. бувинг ўлгунигача миллион топиш, таиландликларники. нималарни нимадан устун қўйганим нотўғри бўлганини тушунтирди, қаҳрамонда ўзимни кўрдим. блогпост охирини алкаш дўстимнинг гапи билан якунласам: 
чой дамлагандим ўзимга, иссиқ ичолмайман, сал иссиғи кетсин деб қўйиб қўйгандим. 
совиб қолибди.

умрни шунақа қилиб қўймасам бўлди



Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

шодлик

жирканч