рўзхортиржам
1/6 кесилган картошка, мен ва тефтели ёлғиз, учта нарсани санаб ҳам охирига ёлғиз деб қўшдим, улар жонли бўлмагани учунми, биламанки деярдим ит, кит бўлганда ҳам шундай, демак керак аниқ бир одам, уни қилишга бахтсиз, ёки ўзим айлансам жонсизга ҳисобланмасман ёлғиз, уялмай дедингми ўзингни жонли, жонсиз жойли, бир-биримиз учун ўлик, нимадир қил ҳеч нима қилма, шундай ёзилган, бу йил чумолидан кўра кўпроқ ёмғирдан кейин ўсадиган шиллиқуртларни ўлдириб қўйдим, сенда юрак бор муҳими биласан бу нотўғрилигини, сен натижа мен хулоса, арзимайди қайғуришга ва беришга жон шунчаки эт тарк кўрасан фарқ, бизни ерга уради хўрозқанд, ювинди тубига бўл ғарқ, оёқ кийимни ечма қолдирилди томоша келмайдиган эртагага, овозингиз энг ширин, унинг сукути ортидаги хаёллари рост, қўйкўз гўзаллар тўланади бизни чалғитиш учун, ўзини ўзи этади рад, берма чуқур панд, кўрмасин бой дами, болажон ўйнамайман қўлтиқтаёқ, пластмас қурол, қара анави ерда ҳиссиётларини бошқара оладиган одам, у қизил гиламда гўё ойда, йўқ мен ҳам шу, қучгим келади бағримга лекин эринаман қайта кўмишга, ер қаттиқ ҳўл, янги мавқе муборак мана саккиз рақамга тўрт қавс бўлма хафа, патнис финжон қаҳва, қонхўр қисқичбақа, етиб бормаган садақа, у ниманидир билади, у ниманидир билади, у ниманидир билади, тушсанг шамолга шогирд бўласан шабада, у қаламимга нотўғри қаради энди ёзмаяпти, узун тун узум, юракда сақланмаган ҳар бир нафрат қилади сизни инсон, қон синов онг, ранг эзган дил, тиғ ўтмас тил, очиқ қулф сир, борса келмас артса кетмас кир, собиқларни ҳозир кўпроқ севаман, шамдай сариқ чироқ, уйқучи қўшин, сергак қўшни, маъносини билмай олиб қўйилган қофия, бозор сават пакет, қўли йўқ жемпир, уйда кийиладиган ёмғир кийим, гўрдаги соябон, бўрсиқ ташриф буюрмаган туш, тиш ўтмаган маккажўхори, ҳартумли ниначи, озғин олдига боришга уялган куёв, ҳаётингдаги мухим икки эркак биринчи учрашуви, кечир ва айла озод, жин чиқмайдиган кўза, пушти ишонч, тўла виждон, портламаган аланга, мен ошаман девор лекин аловиддин найранги, берилмаган тарбия, камонга илинган қуш пати, нима кучли бўлса ўшанга илинамиз, масалан жавон ортида яшамаган, чунки ҳаммаси ўта кўп, бувижон ёқилғимга аралаштириб беринг шакар, ноқулай тахмин, тақдирингни зерикарли қилган сен, сезсам ёлғон чаламан денгиз мушугига ўхшаб қарсак, чаламан вақтимни оёғидан, чаламан ҳар бир йўналиш-у ишсизликдан, замонга йўқ де мушакларни ишир, биродаримиз берди яхши савол, кейинги таомгача куч берадиган таом, уйқу томирларинг фаол, яшасам кўзгу йўқ уйда қилардим каттароқ орзулар, суякли тақинчоқ, гуллаган бўйинбоғ, арқон оғритган бўйин, бу танани кетолмайман ташлаб, севсанг қарорларини қилардинг ҳурмат, қиммат зулмат, қалам очгич тирноқ, ҳидсиз атир, чиройли ўлишга лойиқ эдинг, тўртбурчак янгилик, бир бет ис изи, абадий жамлантирувчи ғоя, ловия ғояси ва дженисбек пиязов
Комментарии
Отправить комментарий