шодлик

    метрода ташқарини томоша қилиб кетаётганингда, хаёллар сурасан, кейин олмазор бекатга тўхташ учун поезд туннелга киради, ва ойнада бирдан ўз аксингни кўрасан, "жин урсин, ҳали ҳам шу одамдаманми".
    сени кўрган кун мен туғилган сана. хонамга кирганда тўғрида ойнали шкаф бор, ўша куни уйга қайтиб қарасам, юзимда энг чиройли табассум турипти, албатта сеникидан кейинги. бойиб кетмасимдан олдин ҳеч кимни севиб қолмайман деган эркакча гапимни яна бузаман экан. кўзгулардаги 6-7 ойлик қўл изларини артиб тозалаб қўйдим.
    бемақсад, доимий лузер бўлишга кўникиб яшай олардим, лекин афсуски ҳаммани бахтли бўлишга ҳаққи бор, интилиш.
    сен ҳақингда ўйлаш бунча ёқимли? ижодкор одамни севишдан қўрқардим, келажакда уни бирор нима қилишдан чеклаб қўйсамчи? мухлислари кечирмайди мени. энг ёқтирган нарсам эркинлигингни кўриш. ва шу эркинликда ҳам мени танлашинг.
    бугун кийган кийимингни ранги эсимда йўқ ва мен биринчи марта айбламайман хотирам сустлигини, табассуминг билан овора эдим. ютган стипендиям қизиқ эмас, биринчи баҳоримизни сенсиз ўтказиб юбориш ниятим йўқ.
    эртага жума, мен Ундан яна сени сўрайман. фарқи йўқ, уйдами уйидами. мен учун ҳар кун жума. бир соат ўтириб ҳис қилолмаган нарсамни охиридаги 1 минутлик жаноза намозидан олдим, қўлларни очиб, 2 сониялик гап, инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
    фарқимиз сен "ўхшамасачи" #депрессия #сиқилиш деб яшаяпсан, мен эса "ўхшаб қолсачи" #бахт #бирумртабассуминггауйғониш 
    ота-онаси ўзбек бўлган болалар севги борасида ваъдалар бермайди, ҳаётни эса ўзинг биласан қанақалигини. 
    нима билан тугаши ўзимга ҳам қизиқ, балки охирида масхарабоз бўлиб чиқарман, мен шунчаки яхши одам бўлмоқчи эдим.
    журъатсизлик қилиб ўзимни 50 йил айблаб яшашни хоҳламайман, озодлик сенсиз татимайди.
    "бошқа тинчроқ йўлни топсангиз бўлмайдими сиз бола", мен жаннатга олиб борадиган сенданда тинчроқ йўлни тополмадим.
    ҳаётимдаги энг яхши декабр. 

Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

ўзаро бўлмаса бефойда

кейин