кейин
сичқонча юлдузча клик клик юлдузча ойналарни ёпаман ниманидир қойиллатгандай ҳозир соат уч ва мен ҳали ҳам сени соғинябман, сен бу гапда ҳар нарсасан балки одам балки жой ё табиат ёки буларни ичидаги лаҳзалар қўрқаман ёмон тушда каби фақат шу учун яралган бўлишни нуқта ақлли иқтибослар доим ишламайди ҳозир яша фақат таваккали кам ҳечнима учун ёшлигинг хушчақчағи ва келажагингни бузиш ўртасидаги фарқни бил йўқ мен олиб бўлдим дарс бошқа адашмайман бироқ яна шу қудуқдамиз ўртоқлар қанақадир қути экранидаги сонларни ўзгартириш қўлингдан келмаса қанақа дастурчисан уларга фақат рақамлар қизиқ қанақадир айланадиган сонларни деб эрталаб кўчада хомуш турқлар ва маълумотни билсанг ҳам сен давом этасан бетабассум юришни чунки ортиқча кучим йўқ иш чарчатяпти ўзи вергул энг зўр гул ҳеч қачон умримда букет олмаганман нега онам менга ўзини яхши кўришни ўргатмаганлар мавжудлигим сабабчиси бир кун иш буюраётиб эхтиёткор гапирдилар қўрқиб кетдим шунақа ёмон одамга айландимми болангизману айтиб ташлайверинг кўп ўйламай сиз хафа бўлишим мумкин бўлган охирги одам раҳмат гул севмагансан ҳамми сўроқ билмадим бу ёшда қарама қарши жинс вакили билан дўстлашиш ажойиб уни миясидан қандай ўйлар ўтади тенгдош бўлса севиб қолмасликни ўзимга айтиб тураман чунки биз пул топиб сал одам бўлгунча уч тўрт йил ўтади унгача уйингиздагилар гапиравериб жонга тегганидан рози бўлиб юборасиз айтмоқчиманки севсам бу кўп пул топишга иштиёқ бўлиши ҳам мумкин лекин кам муддатга ва палончи ака уйга совчилар келяпти мен жангчи эмасман узр бунақа босимда ишлаш кетади минусга қараб кимга керак яна парча юрак ўзимизни асрайлик шунчаки севиш таъқиқланади қараб юр ерга ўзимга ҳаётни осонлаштираман балки хунуклигинг режани бир қисмидир қанақа ёмон бўлмасин овутиш топиб оламан ҳеч нарсага ҳаракат қилмасдан бу тақдирда шундай бўлиши керак ўлгандан кейин айтсачи сен ростан хоҳлаганингда тақдиринг бўларди шу йўл ўзинг қочган ёмон кўриш бор туғилганига икки йил лекин ҳали ҳам бешта матнда юрибди ва мен гўё мен яралганим сабабидан ташқари барча нарса билан машғулдекман ёқмайди тошли шаҳринг катта бўлсам ёлғон ташкилот тузиб тўртни битирганлар қишлоғига қайтиб кетиб тўйи бўлиб кетишидан қўрқадиган қизларни ёлғон ишга вақтинча гўё ишлаяпман она боргим йўқ уйга келажак тез келиб қолгандек сўз луғатим кам яна ёдлашим керак анавини қўшиқларини матнини маъноси яхши лекин у қулоқдан киради дидсизлик мени руҳлантиради муваффақиятли қизлар ва бу нисбий сўз бўлгандек бу ердаги барча сўз даромад солиғи етти кишидан олинса саккизинчисини ойлиги чиқаркан офисдаги иш ҳақиқий иш эмас янги дўстлар ортиқчамас
Комментарии
Отправить комментарий