номи ила

In the name of God, the Most Gracious, the Most Merciful

негадир шу пайтгача шайтоннинг тарихига қизиқиб кўрмаган эканман, фаришталар ва шайтонга одамга сажда қилиш буюрилади, шайтон йўқ дейди ва охирги кунгача одамларни тўғри йўлдан оғдириш учун муҳлат сўрайди. 

ғамгинлик- сиқилиш- умидсизлик
сизни ва мени яратган Зотдан келган синов билан шайтондан бўладиган васвасани ажратиш ғамғусса қалбимизни қайси томонга етаклаётганига боғлиқ:
сизни ва мени яратган Зотдан бўлса - бу ғам мени одатда жойнамозга етаклайди. у қалбда руҳий муҳтожлик ҳиссини уйғотади, яъни менга фақатгина сизни ва мени яратган Зот ёрдам бера олишини ҳис қиламан. агар ўз мақсадимдан узоқлашиб кетганимни англаб хафа бўлсам, бу бир неъматдир
шайтондан бўлса - бу ғам мени одамлардан ажралиб, ёлғизланиб қолишга етаклайди. ибодатлар жуда оғир бўлиб кўринади. қадрсиз ёки синиқ ҳис қилиш, натижада дуо қилишни тўхтатаман. шайтон "агар ундай қилганимда...", "кошки эди..." деган гаплар орқали мени ўзгартириб бўлмайдиган ўтмиш билан яшашга мажбур қилади.
шу жойда қўшиқ эшитишни ташладим, ўтмиш носталгик вайб ниқобида кириб қалбни ўлдирди. сами юсуф ҳам диний қўшиқлар ё нашидлар ҳам чалғитади. ва қалбимни яна нима ўлдирди? шахмат ўйнаш, 145 кунлик стриикни тугаттим. дуолингода  ҳам одам ҳеч нарсани ўрганмаганидек. бошимга мусибат келиши билан бу мени яратган Зотдан деб, анча тўғри йўлдан адашганимни тан олиб тавба қилдим. Ўзига чақирди. оламлар Роббиси сени жаннатга киришингни истаса қандай гўзал.

қаердадир ўқидим - "орзу-мақсадларинг учун кечалари намозда туриб сўрамасанг, унга ростан ҳам эришмоқчимисан?". агар биринчи сўраладиган нарсамиз ва бизларни бошқалардан ажратиб турадиган ягона нарса намоз бўлса, мен буни яқинларимга ҳам дуоларимда сўрашим керак. дўстимга сўраганим - ўзимга. фақат берганинг - ўзингники. кийган кийиминг эскиради, кийдирган кийиминг эскирмайди. лекин ҳидоят фақат Ўзидан, биз қанча урунмайлик у Зот сени истамаса - иложсиз. сен намоз ўқимайсан ўзинг ўқигинг келмагани учун эмас. сен тавба қилиб гуноҳларингни мағфират қилишини сўрай олмаган бўлардинг Ўзи сени кечирмаганида.

жоним, энг чиройли ўзбексан, ҳозир қайтсанг мен кечириб юборишимдан қўрқаман, қанақасига Роббим шунча ҳурматсизликларимиздан кейин ҳам биз қайтсак қабул қилаверади. сизни ва мени яратган Зот кечиришни ёқтиради.

бир вайнер қиз видеосини каналимга улашгандим, анчадан кейин у қиз рўмол ўраган ва барча видеоларини ўчирган. энди мен ҳам икки йил орқага қайтиб каналимдан у қизнинг видеосини топишим ва ўчиришим керак, баъзи баъзида эсимга тушиб қолса тарихни титкилаб бир кун топдим ҳам, ўчирдим. лекин топгунимча у қиз рўмолини яна ечиб бўлган эди. шундан кейин миямга урдики ҳамма потенциал рўмолли инсон ва мен энди аёллар қатнашган расм, видеоларни улашмайман. одамларга қўшиқ, кино тавсия қилмай қўйдим. гуноҳлар етарли. университет маркетинги учун қилган дизайнларимда ҳам кўпи қизлар билан, уларни қўйишади чунки эътиборни яхши тортади, объектдек кўриб. дизайндан кеттим, қизларни расми устида ишламайман бошқа. 

охират кунида китоб ўқиган ва унга амал қилганларнинг ота-оналарига нурдан бўлган тож кийдирилади. буни билганимдан сўнг одамларнинг ота-онамни севаман деган гапларига ишонмай қўйдим. ўзим ҳам энди бошлаябман, битта фойдамиз тегсин ҳеч йўқ

яхшилик қилиш. яхшилик қилаётганда кимгадир яхши кўринишни хаёл қилган бўлсам охирида "ажрингни ўша дунёда ким учун қилган бўлсанг, ўшандан кут" дейилиши мумкин, шунинг учун аниқ ният қилишим керак савоб учун Ўз йўлингда деб. у Зотга адашиб ҳеч кимни шерик қилиб қўймаслигим зарур.

тақдирни ҳам шу пайтгача етарлича тушунмаган эканман, ўлиш вақтим ва куним аниқ, бизга эркин ирода берилган ва буни қандай ишлатишимизни сизни ва мени яратган Зот билади ва шуни тақдир қилиб ёзган. сабр деганда ҳам фақат дўстимни 10 дақиқа кутишни тушунганман, синовларга нолиб қўймасдан, берган тақдирига рози бўлиш ва сабр қилишни тушунишим керак эди.

ҳаромга кетган пул ҳаромдан келган бўлади. ҳар сафар футбол матчларида ким ютишига пул тиккинг келганида ўйла: агар ризқимга бу пулни топиш ёзилган бўлса, демак бу пулга ҳалол йўллар орқали ҳам эришиш имконияти бор. шубҳали тредингни ҳам тарк эт, ўзингни алдама. албатта кўзлар эмас балки қалблар кўрдир.

софликдан узоқлигимда мен ўзимни тушунишим керак, мен ҳозир шайтонга ёқадиган ишлар қиляпман, мен ниманики хоҳласам шайтондан, шу бекорчи бўлиб инстаграмда қизларга қараб ўтириш нафсимга ёқяпти, нафсимга нима ёқмайди? туриб машқ қилишим, таҳорат олишга эриняпманми демак мени шайтон бошқаряпти. бошида мени яқинлаштирмасликка ҳаракат қилади, кейин озгина ўрганганимдан кейин мени улуғлайди, қара қандай яхши мусулмонсан бошқалар намоз ўқимаяпти, қара сен улардан яхшисан дейди, мени китобни ўқиб ёдлашимни ўрнига кунига 10 марталаб маъруза кўргизтиради, ўзимни ўнглашим ўрнига бошқаларга кўпроқ эътибор қаратиб. фақат ўзимни ўнглаш учун кириб бошқаларга солиштириб қайтаман. шайтон ўта ақлли. шунақа вазиятда бир дўстинг бўлиши керак "Худони топаман деб Худони йўқотиб қўйманг" деб эслатиб қўядиган.

жоним
биз итлар
гўзаллигингни улуғлаб
суякларингни кўрсатишингга ундадик
жоним 
биз итлар
қабрингда
суякларинг бир биридан узилиб ётганида
сен учун жавоб бермаймиз
биз итларга алданма

тавба эшиклари доимо очиқ
номаҳрам қизларга назаринг тушмаслиги ризқингни кенгайтиради, барака қўшилади. гуноҳларни кичик ё катта деб ажратма, кимга қарши бораётганингга боқ.
фаластин билан бўлаётган воқеаларни кўрган ҳар қандай ақли жойида инсон тушинади ғарблик шайтон боллари бизни ёқтирмайди, биз судхўрликка, алкоголь бизнесига, қиморга, зино бизнесларига қаршимиз, кичкиналигимиздан холливуд киноларини кўриб ўсганмиз, кўп гуноҳларни одатлаштирдик. шайтон жуда ақлли.

ва биласизларми исломга кирганларни нега convert демай revert дейишади, чунки ҳамма чақалоқлар мусулмон бўлиб туғилади ва кейинчалик улар исломга қайтган ҳисобланади ва бу ўта гўзал

бу дунёдаги 70 йиллик умрни деб абадий ҳаётимни хавфга қўймай.
Ғазабингдан қўрқаман, Раҳматингдан умидворман.

2-3 йил дагестан(ош)

In the name of God, the Most Gracious, the Most Merciful



Комментарии

Популярные сообщения из этого блога

шодлик

рўзхортиржам