гўрларга //
ҳамма ҳақида ҳаммасини биламан деб ўйлайди. ўзини ўз дарди билан бўғиб, ўзини лаганда узатади - қонли гўшт. ўзининг гўл кичик дунёсида йўқолиб қолган, ўсди асабий бўлиб, лифтда унутилган болакайдек. совет шаҳрининг ифлос кўчаларида, виждонни қусиб, ғурурни сингдирди. шамол тегирмони ҳар сафар умуртқаларини синдиради, ожиз ғазабда қўлни муштлаб. ҳа, у билади: у заиф. лекин бу ёш севги вақти эмас, ва у ранжитади уларни, кейин ўзини улар шунга лойиқ эди деб тутади, тақдир-ўйнаш. ёки чида ёки ёрил, ҳа, қўпол. лекин уни ҳам ҳеч ким аямаган, ва тош қалб - ўзига ҳос бронежилет. ва у куларди ҳаммага деб: "бу иллюзия, дўстлар йўқ". тунни қаёқдаги одамлар олдида қисқартириб, эртага у дейди "уларнинг ҳаммаси аҳмоқ". ҳа, балки шундайдир ошна, лекин ўзинг хурсандсанку бу илон чигалига бошингни суққанингга. хўш ёвуз табассумингни яширма, мен мажбурламайман шунчаки ўзингдан бу терингни еч. сен ишонч билан шундай йўл танладинг, сен лабиринтдасан ва сен унда ёлғиз. ошна кўрябман кўзларингда ёш, лекин бу ёвуз ёшлардир. ва сен шунчалик ўзингга ачиндингки сезмай қолдинг бутун умрингни тиққанингни. муқаддас нурни ёқиб сенинг дафн маросиминг ҳақида гаплашамиз. мен қадаҳ кўтараман онанг ва ўзгалар олдида: "у ҳеч қачон ҳеч кимни ёқтирмаган ва мен ҳатто билмайман нега у билан дўстлашганман". бошқалар сени ўзгача инсон бўлганингни айтишади лекин биласанку одамлар алдайди. бу ерда ётибди ҳеч нарсани уқмаган, оддий хафа болакай.
Комментарии
Отправить комментарий