Сообщения

шодлик

Изображение
     метрода ташқарини томоша қилиб кетаётганингда, хаёллар сурасан, кейин олмазор бекатга тўхташ учун поезд туннелга киради, ва ойнада бирдан ўз аксингни кўрасан, "жин урсин, ҳали ҳам шу одамдаманми".      сени кўрган кун мен туғилган сана. хонамга кирганда тўғрида ойнали шкаф бор, ўша куни уйга қайтиб қарасам, юзимда энг чиройли табассум турипти, албатта сеникидан кейинги. бойиб кетмасимдан олдин ҳеч кимни севиб қолмайман деган эркакча гапимни яна бузаман экан. кўзгулардаги 6-7 ойлик қўл изларини артиб тозалаб қўйдим.     бемақсад, доимий лузер бўлишга кўникиб яшай олардим, лекин афсуски ҳаммани бахтли бўлишга ҳаққи бор, интилиш.      сен ҳақингда ўйлаш бунча ёқимли? ижодкор одамни севишдан қўрқардим, келажакда уни бирор нима қилишдан чеклаб қўйсамчи? мухлислари кечирмайди мени. энг ёқтирган нарсам эркинлигингни кўриш. ва шу эркинликда ҳам мени танлашинг.      бугун кийган кийимингни ранги эсимда йўқ ва мен биринчи ...

ўзаро бўлмаса бефойда

Изображение
рухсат берсанг баҳоримни сенга бағишласам  черновик июльда очилди, йўқ рухсат бермади. /яхшиям осон хунукман, ортиқча ўйлаб ўтирмайман сабабларни. /ўзимга: сенга бировлар бахтли бўлса бўлди эди-ку, ўзинг ҳам бахтли бўлгинг келиб қолдими? бунча худбинсан? /майда нарсалар бошқаради бизни, у билади ҳеч бўлмаганда мен ҳаракат қилиб кўрдим. /ўзимга бунчалик ишонмагандим ҳеч қайси олдингиларимда. /аудиокитобларингни ўлгунча эшитишга тайёр эдим, лаънати тасаввурлар. /сен ўзгачасан дейишадию лекин аслида бошимни кўтаргандаги ҳар бири сенга ўхшайди ва эслатади. /ишимга меҳр йўқ, пул бемақсад мавжуд қачонгадир, қанақадир пиксельдаги рақамлар чапга сиқилиши учун ўзингни аямаслик. /айбдори йўқ ғамгин ҳикоя. /ҳеч кимни овутмайман. /ва кимман сени йиғлатишга, ўйлама

рўзхортиржам

Изображение
1/6 кесилган картошка, мен ва тефтели ёлғиз, учта нарсани санаб ҳам охирига ёлғиз деб қўшдим, улар жонли бўлмагани учунми, биламанки деярдим ит, кит бўлганда ҳам шундай, демак керак аниқ бир одам, уни қилишга бахтсиз, ёки ўзим айлансам жонсизга ҳисобланмасман ёлғиз, уялмай дедингми ўзингни жонли, жонсиз жойли, бир-биримиз учун ўлик, нимадир қил ҳеч нима қилма, шундай ёзилган, бу йил чумолидан кўра кўпроқ ёмғирдан кейин ўсадиган шиллиқуртларни ўлдириб қўйдим, сенда юрак бор муҳими биласан бу нотўғрилигини, сен натижа мен хулоса, арзимайди қайғуришга ва беришга жон шунчаки эт тарк кўрасан фарқ, бизни ерга уради хўрозқанд, ювинди тубига бўл ғарқ, оёқ кийимни ечма қолдирилди томоша келмайдиган эртагага, овозингиз энг ширин, унинг сукути ортидаги хаёллари рост, қўйкўз гўзаллар тўланади бизни чалғитиш учун, ўзини ўзи этади рад, берма чуқур панд, кўрмасин бой дами, болажон ўйнамайман қўлтиқтаёқ, пластмас қурол, қара анави ерда ҳиссиётларини бошқара оладиган одам, у қизил гиламда гўё ойда, йўқ...

кейин

Изображение
сичқонча юлдузча клик клик юлдузча ойналарни ёпаман ниманидир қойиллатгандай ҳозир соат уч ва мен ҳали ҳам сени соғинябман, сен бу гапда ҳар нарсасан балки одам балки жой ё табиат ёки буларни ичидаги лаҳзалар қўрқаман ёмон тушда каби фақат шу учун яралган бўлишни нуқта ақлли иқтибослар доим ишламайди ҳозир яша фақат таваккали кам ҳечнима учун ёшлигинг хушчақчағи ва келажагингни бузиш ўртасидаги фарқни бил йўқ мен олиб бўлдим дарс бошқа адашмайман бироқ яна шу қудуқдамиз ўртоқлар қанақадир қути экранидаги сонларни ўзгартириш қўлингдан келмаса қанақа дастурчисан уларга фақат рақамлар қизиқ қанақадир айланадиган сонларни деб эрталаб кўчада хомуш турқлар ва маълумотни билсанг ҳам сен давом этасан бетабассум юришни чунки ортиқча кучим йўқ иш чарчатяпти ўзи вергул энг зўр гул ҳеч қачон умримда букет олмаганман нега онам менга ўзини яхши кўришни ўргатмаганлар мавжудлигим сабабчиси бир кун иш буюраётиб эхтиёткор гапирдилар қўрқиб кетдим шунақа ёмон одамга айландимми болангизману айтиб ташла...