Сообщения

йил

Изображение
узоққа-узоқларга югурамиз, биз қўрққан нарсалардан қочамиз. сен мени танишни хоҳламайсан, менда эса барча сатримда мавжудсан. беш йилдан кейин мендан орзум нималигини сўрасанг, "билмайман" деб жавоб бераман. дўстларга ёрдам бериш кайф бермай қўйди, лекин бу қўл чўзиш тўхтади дегани эмас. муҳими тўрттаси ўзининг инсонларини топишди. бу йилни ёлғиз якунлаяпмиз, топаманда ўша биру олтмишимни. шинам муҳитда қолиб кеттим, иш уй иш бўлиб ҳеч ким билан ҳам кўришгим келмай қолди, лекин бу нотўғри. нима учун ишлаётганим эсдан чиқди. мен деярли йигирма беш, умримни иккидан бирини яшаб қўйдим, бироқ эрталаб хонасини йиғиштирмайдиганлар бунча кўп яшашига ҳам ишонмайман. ўлимимиз гўзал бўлиши керак, ҳаётнинг охирги икки ҳафтасида фақат уйдан ишга бориб келган бўлгим йўқ, ўлим эса доим эртага келади. бошимдаги очиқ жойни кўриб чандиқ деб ўйлашади, мен эса шунчаки ёмон сартарошман. инсонларни тез севиб қоламан ва менга берилган энг улуғ неъмати кимлардан кўнглим қола олиши, бўлмаса кўп қийн...

жирканч

Изображение
свитерим елкангда турганида, бахт оддий нарсаларда эмас деб ким айтди. қанақа ғалабалар ҳақида гап кетиши мумкин бир марта ҳам жанг қилмаган бўлсанг. сени бир умр севган бўлишим учун бугун ўлишим керак. кино кўраман ва дейман: жин урсин, нега буни вақтлироқ томоша қилмаганман? чунки буни олдинроқ кўрганингда ҳозиргидек мукаммал етарли таъсир қилмасди, балки баъзи жойларини тушунмасдинг ва айрим ҳиссиётлар сезиб кўрилмаган ҳали. демоқ мен ўз вақтида кўрдим буни. атрофимдаги ҳамма нарсага муҳаббат билан қарашни ўрганяпман. ҳамма нарса вақтинча дегани ҳамма нарса абадий дегани. ҳеч нарса арзимайди дегани ҳаммаси эътиборга лойиқ дегани. севги бор дегани жирканиш ҳам бор дегани, одамдаги энг кучли иккинчи ҳаракат, феъл - жирканмоқ. эринчоқликдан жиркан аммо ўзингдан жирканма, хатоларингни сабабидан жиркан, қариндош чиройли қизни севиб қолмаслик учун ундан жиркан. паганинини тинглаяпман ҳозир. ёлғиз бахтли бўлолмасам, муносабатларда ҳам бахтли бўлолмайман. севгини қидириш керак эмас, ўз вақт...

тасодифий шодлик

Изображение
домламиз кимдир ҳақида айтиб беряптилар: фаришталар хожатхонага кирмайди, шунинг учун кимдир одам иккита тилладан стул ясатиб қўйган ўша жой ташқарисига ўз фаришталари учун. мен стулларни кичкина деб тасаввур қилгандим, дўстим эса биттага сиғишмайдими деганди. ҳажми, ўлчами ноаниқ нарсаларни ҳаммамиз ҳар хил ўйлашимизга хурсанд бўлгандим чунки иккаламиз ҳам тўғри. назаримда етарлича вақт ўтди сени эслаганимда фақат ширин хотиралар келиши учун. яхши ҳам хотирам суст. одамлар нега бир-бирини учратади? нимадир ўргатишга, аммо бу сенинг ҳаётга тўла ҳаётингда вазифам нима эди, билмам. яхши ҳам телефонимни очганимда қаердадир болачалар ўляпти, оғриғим майдалигини ҳис қилдиради ва унча муҳим эмаслигимни. бир ширин сўз қулиман мен. дўстларим йўқотиш учун уларни хафа қилмайман, балки шунчаки севиб қоламан. бешинчи ваъдам бошқа ҳеч қачон қушчадан инсон қарамайман лекин бу аниқмас. сенга рафиқа эмас шунчаки дўстлар керак экан. яхши ҳам гуфнинг рехаб ҳақида альбоми чиқиб қолди, унутишни осонлаштир...

бу мени ўлдирди //

Изображение
ҳали ҳам эслаб тураман, ошириб юборсам - тушимга кирасан лекин сени анчадан бери биламан, ва сен ҳам мени жуда биз хотирлаб нафас оламиз, кўпроқ табассум қиламиз аммо бу шаҳарнинг принципи бор - барчасини бўлакларга бўлиб ташлаш аввалига жавоб бермайсан, кейин беркинишни бошлайсан мендан қочасан, сабаблар қидирасан мени унутишга  майли тезроқ бўл, мен бунга ҳам кўникаман бефарқлигингни беркитма, у энг аввал аён бўладигани /// қачондир бу ўлдирди мени, ҳаммаси қийин бўлди эрталаб тургим келмади, гўё арвоҳман мени қидиришмади, ҳеч қаерда постер илишмади йўқолганим ҳақида, ва бошқа ҳеч қаерда йўқлигим /// бундай бўлолмайман, ва яширинча яшайман ҳеч ким сен ҳақингда билмайди, хотирадек ҳеч ким билмайди орамизда нима бўлганини ҳатто сен ҳам эсламайсан қандай учганимиз балки учмагандирмиз, балки ҳаммаси туш бўлгандир ва сен шунчаки вақтингни ким биландир отиб юбориш истагида бўлгансан ва тургандим ёнингда мен, аҳлат идишига ўхшаб мана менга улоқтир! мен жим бўлиб ичимга ютаман /// қачонд...

гўрларга //

Изображение
ҳамма ҳақида ҳаммасини биламан деб ўйлайди. ўзини ўз дарди билан бўғиб, ўзини лаганда узатади - қонли гўшт. ўзининг гўл кичик дунёсида йўқолиб қолган, ўсди асабий бўлиб, лифтда унутилган болакайдек. совет шаҳрининг ифлос кўчаларида, виждонни қусиб, ғурурни сингдирди. шамол тегирмони ҳар сафар умуртқаларини синдиради, ожиз ғазабда қўлни муштлаб. ҳа, у билади: у заиф. лекин бу ёш севги вақти эмас, ва у ранжитади уларни, кейин ўзини улар шунга лойиқ эди деб тутади, тақдир-ўйнаш. ёки чида ёки ёрил, ҳа, қўпол. лекин уни ҳам ҳеч ким аямаган, ва тош қалб - ўзига ҳос бронежилет. ва у куларди ҳаммага деб: "бу иллюзия, дўстлар йўқ". тунни қаёқдаги одамлар олдида қисқартириб, эртага у дейди "уларнинг ҳаммаси аҳмоқ". ҳа, балки шундайдир ошна, лекин ўзинг хурсандсанку бу илон чигалига бошингни суққанингга. хўш ёвуз табассумингни яширма, мен мажбурламайман шунчаки ўзингдан бу терингни еч. сен ишонч билан шундай йўл танладинг, сен лабиринтдасан ва сен унда ёлғиз. ошна кўрябман кўз...

шодлик

Изображение
     метрода ташқарини томоша қилиб кетаётганингда, хаёллар сурасан, кейин олмазор бекатга тўхташ учун поезд туннелга киради, ва ойнада бирдан ўз аксингни кўрасан, "жин урсин, ҳали ҳам шу одамдаманми".      сени кўрган кун мен туғилган сана. хонамга кирганда тўғрида ойнали шкаф бор, ўша куни уйга қайтиб қарасам, юзимда энг чиройли табассум турипти, албатта сеникидан кейинги. бойиб кетмасимдан олдин ҳеч кимни севиб қолмайман деган эркакча гапимни яна бузаман экан. кўзгулардаги 6-7 ойлик қўл изларини артиб тозалаб қўйдим.     бемақсад, доимий лузер бўлишга кўникиб яшай олардим, лекин афсуски ҳаммани бахтли бўлишга ҳаққи бор, интилиш.      сен ҳақингда ўйлаш бунча ёқимли? ижодкор одамни севишдан қўрқардим, келажакда уни бирор нима қилишдан чеклаб қўйсамчи? мухлислари кечирмайди мени. энг ёқтирган нарсам эркинлигингни кўриш. ва шу эркинликда ҳам мени танлашинг.      бугун кийган кийимингни ранги эсимда йўқ ва мен биринчи ...

ўзаро бўлмаса бефойда

Изображение
рухсат берсанг баҳоримни сенга бағишласам  черновик июльда очилди, йўқ рухсат бермади. /яхшиям осон хунукман, ортиқча ўйлаб ўтирмайман сабабларни. /ўзимга: сенга бировлар бахтли бўлса бўлди эди-ку, ўзинг ҳам бахтли бўлгинг келиб қолдими? бунча худбинсан? /майда нарсалар бошқаради бизни, у билади ҳеч бўлмаганда мен ҳаракат қилиб кўрдим. /ўзимга бунчалик ишонмагандим ҳеч қайси олдингиларимда. /аудиокитобларингни ўлгунча эшитишга тайёр эдим, лаънати тасаввурлар. /сен ўзгачасан дейишадию лекин аслида бошимни кўтаргандаги ҳар бири сенга ўхшайди ва эслатади. /ишимга меҳр йўқ, пул бемақсад мавжуд қачонгадир, қанақадир пиксельдаги рақамлар чапга сиқилиши учун ўзингни аямаслик. /айбдори йўқ ғамгин ҳикоя. /ҳеч кимни овутмайман. /ва кимман сени йиғлатишга, ўйлама