кейин

сичқонча юлдузча клик клик юлдузча ойналарни ёпаман ниманидир қойиллатгандай ҳозир соат уч ва мен ҳали ҳам сени соғинябман, сен бу гапда ҳар нарсасан балки одам балки жой ё табиат ёки буларни ичидаги лаҳзалар қўрқаман ёмон тушда каби фақат шу учун яралган бўлишни нуқта ақлли иқтибослар доим ишламайди ҳозир яша фақат таваккали кам ҳечнима учун ёшлигинг хушчақчағи ва келажагингни бузиш ўртасидаги фарқни бил йўқ мен олиб бўлдим дарс бошқа адашмайман бироқ яна шу қудуқдамиз ўртоқлар қанақадир қути экранидаги сонларни ўзгартириш қўлингдан келмаса қанақа дастурчисан уларга фақат рақамлар қизиқ қанақадир айланадиган сонларни деб эрталаб кўчада хомуш турқлар ва маълумотни билсанг ҳам сен давом этасан бетабассум юришни чунки ортиқча кучим йўқ иш чарчатяпти ўзи вергул энг зўр гул ҳеч қачон умримда букет олмаганман нега онам менга ўзини яхши кўришни ўргатмаганлар мавжудлигим сабабчиси бир кун иш буюраётиб эхтиёткор гапирдилар қўрқиб кетдим шунақа ёмон одамга айландимми болангизману айтиб ташла...