жирканч

свитерим елкангда турганида, бахт оддий нарсаларда эмас деб ким айтди. қанақа ғалабалар ҳақида гап кетиши мумкин бир марта ҳам жанг қилмаган бўлсанг. сени бир умр севган бўлишим учун бугун ўлишим керак. кино кўраман ва дейман: жин урсин, нега буни вақтлироқ томоша қилмаганман? чунки буни олдинроқ кўрганингда ҳозиргидек мукаммал етарли таъсир қилмасди, балки баъзи жойларини тушунмасдинг ва айрим ҳиссиётлар сезиб кўрилмаган ҳали. демоқ мен ўз вақтида кўрдим буни. атрофимдаги ҳамма нарсага муҳаббат билан қарашни ўрганяпман. ҳамма нарса вақтинча дегани ҳамма нарса абадий дегани. ҳеч нарса арзимайди дегани ҳаммаси эътиборга лойиқ дегани. севги бор дегани жирканиш ҳам бор дегани, одамдаги энг кучли иккинчи ҳаракат, феъл - жирканмоқ. эринчоқликдан жиркан аммо ўзингдан жирканма, хатоларингни сабабидан жиркан, қариндош чиройли қизни севиб қолмаслик учун ундан жиркан. паганинини тинглаяпман ҳозир. ёлғиз бахтли бўлолмасам, муносабатларда ҳам бахтли бўлолмайман. севгини қидириш керак эмас, ўз вақт...