тасодифий шодлик

домламиз кимдир ҳақида айтиб беряптилар: фаришталар хожатхонага кирмайди, шунинг учун кимдир одам иккита тилладан стул ясатиб қўйган ўша жой ташқарисига ўз фаришталари учун. мен стулларни кичкина деб тасаввур қилгандим, дўстим эса биттага сиғишмайдими деганди. ҳажми, ўлчами ноаниқ нарсаларни ҳаммамиз ҳар хил ўйлашимизга хурсанд бўлгандим чунки иккаламиз ҳам тўғри. назаримда етарлича вақт ўтди сени эслаганимда фақат ширин хотиралар келиши учун. яхши ҳам хотирам суст. одамлар нега бир-бирини учратади? нимадир ўргатишга, аммо бу сенинг ҳаётга тўла ҳаётингда вазифам нима эди, билмам. яхши ҳам телефонимни очганимда қаердадир болачалар ўляпти, оғриғим майдалигини ҳис қилдиради ва унча муҳим эмаслигимни. бир ширин сўз қулиман мен. дўстларим йўқотиш учун уларни хафа қилмайман, балки шунчаки севиб қоламан. бешинчи ваъдам бошқа ҳеч қачон қушчадан инсон қарамайман лекин бу аниқмас. сенга рафиқа эмас шунчаки дўстлар керак экан. яхши ҳам гуфнинг рехаб ҳақида альбоми чиқиб қолди, унутишни осонлаштир...